Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2022 йил учун закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдорини эълон қилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров Рамазон ойида Ўзбекистондаги 2085 масжидда таровеҳ, 1525 жомеда хатми Қуръон ўқилишини маълум қилди.
Муфтий Усмонхон Алимов ўпка пневмонияси ва қон-томир касалликларидан даво муолажаларини ҳануз Москвада олаётгани маълум қилинди. «Айни кунларда ҳазратнинг ҳолатлари барқарор», — дейилади хабарда.
Ўзбекистон мусулмонлар идораси эмланиш ва вакциналар ҳақида тарқалаётган гапларга изоҳ берди. «Вакцина олмаслик, унинг таркиби тўғрисида бўлмағур гапларни тарқатиш дуруст эмас», — дея таъкидланди фатвода. Аввалроқ, идора раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков Ислом динида вакцина олишга тақиқ йўқлиги ҳақида маълум қилган эди.
Катта тезликда машина ҳайдаш оқибатида вафот этган ҳайдовчининг ўз жонига қасд қилиши мақомида бўлишига фатво берилди. Мусулмонлар идораси «Газета.uz»га ушбу шахсларга ҳам жаноза ўқилишини маълум қилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Шарқий Қуддусдаги мусулмонлар учун табаррук минтақада нотинчликлар давом этаётганидан жиддий ташвишда эканлигини маълум қилди. Идора «ноўрин баҳс-мунозаралар, ихтилоф ва тушунмовчиликлар келтириб чиқаришга, нотўғри хатти-ҳаракатларга даъват қилаётган фитналардан эҳтиёт бўлишга» чақирди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси 31 июль куни Ислом оламидаги энг улуғ байрам Ийдул-Азҳо — Қурбон ҳайитининг биринчи куни бўлишини эълон қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг